Бу лойиҳа бўйича 10 йиллик шартнома имзоланади

Бу лойиҳа бўйича 10 йиллик шартнома имзоланади

Ўзбекистонда маҳбуслар билан онлайн гаплашиш йўлга қўйилади. Бу лойиҳа бўйича 10 йиллик шартнома имзоланади.

 

Ўзбекистонда маҳбуслар оила аъзолари билан онлайн гаплашиши мумкин. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги қарорида ёзилган.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳбуслар яқин инсонлари билан онлайн гаплашиши йўлга қўйилади. Маҳбуслар бу учун тўлов қилиши керак бўлади. Мазкур Prisoline тизими Inm International томонидан ишлаб чиқилган.

 

2023 йилнинг 1 декабридан 2024 йилнинг 1 февралгача 7-сонли ахлоқ тузатиш колониясида тажриба тариқасида маҳкумлар билан масофадан туриб хавфсиз видео суҳбат ташкил қилинди ва бу ижобий натижа кўрсатди. Ички ишлар вазирлиги Инм Интернатионал билан давлат-хусусий шериклик доирасида 10 йилга шартнома тузмоқчи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: