Карталардаги пулларни ўзлаштириб юрган Марказий банк “ходими” қўлга тушди

Карталардаги пулларни ўзлаштириб юрган Марказий банк “ходими” қўлга тушди

Карталардаги пулларни ўзлаштириб юрган хоразимлик Марказий банк “ходими” қўлга тушди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

 

Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж.нинг банк картасидаги 4,1 млн сўм пуллар ғойиб бўлди.

 

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этгани аниқланган.

 

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж. интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг мутахассис ходими сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғрилик, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: