НАТО Украинага қўшин юбормайди — Corriere della Sera
НАТО июл ойида бўлиб ўтадиган алянс саммитида қабул қилиниши керак бўлган декларацияда Украинага қўшин юборишдан бош тортиш бандини белгилаб қўяди, деб хабар бермоқда Италиянинг Corriere della Sera газетаси якуний баёнотнинг тайёр лойиҳасига таяниб.
Нашрнинг ёзишича, декларацияда, шунингдек, НАТОнинг Украинага ҳарбий ёрдами бундан буён Пентагон раҳбари Ллойд Остин томонидан эмас, балки алянснинг Брюсселдаги штаб-квартираси томонидан мувофиқлаштирилиши кўзда тутилади. Шу муносабат билан Corriere della Sera таъкидлашича, Украина аллақачон ёрдамнинг асосий қисмини АҚШдан эмас, балки НАТОнинг бошқа аъзоларидан оляпти.
Аммо сиёсий жиҳат ҳам бор: НАТО тузилмалари томонидан ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштириш жаҳон ҳамжамиятига ҳам, Россия президенти Владимир Путинга ҳам бир овоздан қабул қилинган қарордек кўринади, дея тушунтирди газета.