Россия жиноятчиларни Арманистонга кўчирмоқда
Россия Арманистондаги вазиятни беқарорлаштириш учун Арманистонга «жиноий унсурлар» ўтказмоқда, деб ёзади арман матбуоти.
Қайд этилишича, жиноий унсурларни Россиядан Арманистонга ўтказиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш «қонундаги ўғри» Жирайр Брутянга ишониб топширилган.
Сиёсий таҳлилчи Ховсеп Хуршудян фикрича, Кремль назорати остида Россиядан Арманистонга жиноий унсурларни ўтказиш провокациялар уюштириш, тартибсизликларни қўзғатиш ва мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.