Дарёга қулаган автобус сувдан чиқарилди, тожикистонлик ҳайдовчи қўлга олинди

Дарёга қулаган автобус сувдан чиқарилди, тожикистонлик ҳайдовчи қўлга олинди

Санкт-Петербургда Мойка дарёсига қулаган автобус сувдан олиб чиқилди, деб хабар бермоқда ОАВ Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.

Маълумотларга кўра, қутқариб олинганларнинг кки нафарининг аҳволи оғир, тўрт нафари клиник ўлим ҳолатида, уч киши вафот этган.

Бахтсиз ҳодиса ва йўловчиларнинг ўлими юзасидан иккита жиноий иш қўзғатилди – ўлимга олиб келган бахтсиз ҳодиса ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича. Автобус ҳайдовчиси, 44 ёшли Тожикистон фуқароси Раҳматшоҳ К. гумонланувчи сифатида қўлга олинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: