Рус ароқларининг харидорлари орасида ким етакчи?

Рус ароқларининг харидорлари орасида ким етакчи?

Қозоғистон 2023 йилда рус ароқларини сотиб олиш бўйичи етакчи бўлди.
Қозоғистон яна Россия ароғининг энг йирик импортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Бу ҳақда очиқ статистик маълумотларга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Таъкидланишича, 2023 йилда Россия ушбу маҳсулотни жами 59,7 миллион долларга сотган бўлса, унинг қарийб ярми — 27,9 миллион доллар — Қозоғистон томонидан импорт қилинган.

Шу билан бирга, маълумотлар шуни кўрсатадики, Қозоғистон ҳамон тегишли рўйхатда биринчи ўринда турган бўлсада, 2022 йилга нисбатан бу миқдор 26 фоизга камайган.

Исроил йил давомида рус ароқларини сотиб олишни 42 фоизга – 12 миллион долларгача ошириб, рўйхатда иккинчи ўринга кўтарилди.

Учинчи ўринда Арманистон – 4,5 миллион долларгача.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: