Чехия президенти Украина босиб олинган ҳудудларни қайтаришига ишонмаяпти

Чехия президенти Украина босиб олинган ҳудудларни қайтаришига ишонмаяпти

Чехия президенти Петр Павелнинг фикрича, Украина 1991 йилги чегараларга ета олиши даргумон.

«Украина ҳеч бўлмаганда яқин келажакда ўзининг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги бутун ҳудудини қайтариб олиши даргумон. Бугун украиналиклар бундай натижага яқин келажакда эришиб бўлмаслигини тан олишмоқда», — деди Павел Дие Прессе газетасига берган интервьюсида.

Шунингдек, у урушдан кейинги музокаралар мавзусига ҳам тўхталиб ўтди

«Кейинчалик биз музокаралар олиб боришимиз мумкин, чунки Украинанинг НАТОга аъзолигини бирор нарсага алмаштириш мумкин. Масалан, ҳарбий мавжудлик ҳақида гап кетганда кафолатларга», – деди Павел.

Унинг фикрича, «бу мунозаралар муҳим дипломатик маҳорат ва сиёсий босимни талаб қилади».

Шу билан бирга, Павел «Россия Украинанинг фақат бир қисми билан қаноатланмайди», деб ҳисоблайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: