Mossack Fonseca асосчиси Панамада вафот этди

Mossack Fonseca асосчиси Панамада вафот этди

Панамада «Панама ҳужжатлари» можаросининг марказида бўлган Mossack Fonseca юридик фирмаси асосчиси, ҳуқуқшунос Рамон Фонсека вафот этди. Бу ҳақда Панама Миллий адвокатлар ассоциацияси 9 май, пайшанба куни хабар берди.

Фонсеканинг адвокатига кўра, ҳуқуқшунос Панама касалхонасида пул ювиш иши бўйича ҳукмни кутаётган вақтда вафот этган. Ҳимоячининг сўзларига кўра, у 8 апрел куни бошланган суд мажлисида айнан соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли иштирок этмаган.

Прокуратура Рамон Фонсека, шунингдек, унинг собиқ бизнес шериги, германиялик Юрген Моссакни 12 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди.

2009 йилдан 2014 йилгача ҳокимиятда бўлган Панаманинг собиқ президенти Рикардо Мартинелли 71 ёшли Фонсеканинг ўлими муносабати билан у «шафқатсиз таъқиблар» қурбони бўлганини айтди. «Буюк инсон, ҳуқуқшунос, ёзувчи ва сиёсатчи», – деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.

Пул ювиш иши бўйича ҳукм июн ойи бошидан кечиктирмай эълон қилиниши кутилмоқда

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: