Украиналиклар Россия ҳужумчи самолётини уриб туширди
11 май, шанба куни Украина ҳарбийлари Авдиивка йўналишида Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда генерал-полковник Марк Безручко номидаги 110-алоҳида механизациялашган бригада Фаcэбоокъда маълум қилди.
«…Яна 110-бригада зенитчиларининг ажойиб иши. Бугун биз яна бир СУ-25 самолётини урдик», — деб ёзади украиналик ҳарбийлар.