Даҳшат! Турмуш қураётган қиз эркак бўлиб чиқди
Хитойда 27 ёшли қиз генетик жиҳатдан эркак экани маълум бўлди. Ўсмирлик даврида у кечиктирилган жинсий ривожланишни бошдан кечирди ва 18 ёшида бир қатор гормонлар даражасининг пастлиги аниқланди.
Шифокорлар унга генетик текширувдан ўтишни таклиф қилишди, лекин ўша пайтда у буни жиддий қабул қилмаган. Қиз яқинда, тўйдан олдин, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишга қарор қилди ва шундан кейин бутун ҳақиқат ойдинлашди.
Синов натижаларидан сўнг, гинеколог томонидан қўйилган ташхис тасдиқланди – у буйрак усти безлари гиперплазиясининг кам учрайдиган туғма касаллигига эга. Яъни, унинг қорнида эркак хромосомалари бор, лекин ташқи кўринишида у аёлга ўхшайди.
Кейинчалик, келиннинг ота-онаси ҳам ушбу бузуқликни келтириб чиқарадиган рецессив генларнинг ташувчиси эканлиги аниқланди.
Келиннинг бу ҳолатига куйов қандай муносабат билдиргани ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.