Қаҳва нархи рекорд даражада ошди

Қаҳва нархи рекорд даражада ошди

Robusta қаҳвасининг нархи 1979 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда Халқаро қаҳва ташкилоти ҳисоботида айтилган.

Қайд этилишича, апрел ойида асосий бозорлардаги улгуржи нархлар 16,8 фоизга ошиб, бир килограмм маҳсулот учун тахминан 4,27 долларни ташкил этган.

Нархнинг ошишига Robusta қаҳвасининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган Ветнамда ҳосилнинг ёмонлашгани ва таъминот занжиридаги узилишлар таъсир ўтказган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: