Қулупнай организмдаги қанд моддасини камайтириш хусусиятига эга
Янги тайёрланган қулупнай шарбати, яъни ҳар куни эрталаб оч қоринга ичилган тахминан 1\4 стакан шарбат ўт-тош касаллигида ёрдам беради. Буйрак ва жигар касалликларига қарши курашади. Қулупнай ажойиб парҳез меваси ҳам ҳисобланади.
У организмдаги ортиқча сувни чиқариб ташлашга кўмаклашади. Қулупнай барглари ва мевасидан тайёрланган дамлама артериал қон босимини ва организмдаги моддалар алмашинувини меъёрга келтиради.