Самарқандда кўп қаватли уй ёниб кетди

Самарқандда кўп қаватли уй ёниб кетди

Ҳодиса жойига 3 та экипаж юборилган.
Бугун, 12 май куни соат 19:09 да Самарқанд шаҳар Нурли йўл МФЙ Ислоҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та ёнғин ўчириш автонарвони соат 19:13 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:40 да бартараф этилган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: