Ана холос! Сешанба ва пайшанба кунлари амалдорлар ишга машинада келиши тақиқланди

Ана холос! Сешанба ва пайшанба кунлари амалдорлар ишга машинада келиши тақиқланди

Бишкекда амалдорларнинг сешанба ва пайшанба кунлари ишга автомобилда келиши тақиқланди.

Шаҳар мери мазкур кунларда ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланишни буюрди. Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади.

Амалдорлар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария ме‘ёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши лозим.

Дўстларингизга ҳам юборинг: