Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш учун чекловлар белгиланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсияларни эълон қилди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари:
– жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;учун чекловлар
– мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;
– маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;
– фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;
– йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;
– мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.
2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:
– турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;
– битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.
– ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.