Ўзбекистондаги топ-20 йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди

Ўзбекистондаги топ-20 йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024 йил январь апрель ойларида 2 187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.

Шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғи келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича “Навоий кон металлургия комбинати” етакчилик қилмоқда – 7,7 триллион сўмдан зиёд.

2,5 триллион сўмдан зиёдроғи хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Мазкур рейтингда “Уз BAT” – 843 миллиард сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: