Жўраевлар иши бўйича ДНК экспертизаси тайинланди!..

Жўраевлар иши бўйича ДНК экспертизаси тайинланди!..

Аввалроқ, таниқли хонанда Ботир Қодиров ва Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғиллари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар орасида оталикни белгилаш бўйича суд жараёни давом этаётгани хабар қилинганди. Мазкур иш бўйича суд томонидан ДНК экспертизаси тайинланди.
2 май куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар Ботир Қодировнинг вакили ДНК экспертизаси ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган. Илтимоснома бўйича жавобгар вакиллари эътироз билдирган.
8 май куни Ботир Қодиров ва Шоҳжаҳон Жўраевнинг кўрсатмаси эшитилган ва Шоҳжаҳон Жўраев ДНК экспертиза ўтказилдишига қарши эмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 2023 йил 29 сентябрдаги мутахассис фикри илова қилингани, унда Ҳалимжон Нурматов билан Ботир Шералиевич Қодировнинг амаки-жиян эканлиги бўйича фикр берилгани хабар қилинганди. 
Дўстларингизга ҳам юборинг: