Россияда «бакалавр» тушунчаси бекор қилинади
Россияда таълим тизимини ислоҳ қилиш доирасида «олий таълим» ва «ихтисослаштирилган олий таълим» тушунчалари киритилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков сешанба куни Давлат Думасида ўз номзодини кўриб чиқиш чоғида маълум қилди.
– 2025 йилдан бошлаб жорий этиладиган олий таълим тизимимизда “бакалавр” тушунчаси бўлмайди. Олий ва махсус олий маълумотга эга бўламиз”, — деди Валерий Фальков.
Унинг тушунтиришича, ҳозирда беш йилдан беш ярим йилгача давом этадиган ўқув дастурлари сони аста-секин ўсиб бормоқда. Айни пайтда битирувчилар учун янада кенг имкониятлар яратилмоқда.
– Мантиқан, аввалги тизимда фақат бакалаврлар ўқишга кириш ва ихтисослаштирилган таълимни бепул олиш, яъни магистратурада ўқиш ҳуқуқига эга эди. Янги мантиқда олий маълумотга эга бўлган ҳар бир киши ҳам бориб, махсус таълим олиши мумкин, — дея қўшимча қилди у.
Валерий Фальков, шунингдек, Россияда барча йиллар давомида «самарали оммавий магистратура шаклланмаганини» таъкидлади. Янги тизимда магистратура даражаси сақланиб қолади, аммо “бутунлай бошқача бўлади”.
2023 йил февраль ойида президент Владимир Путин Федерал Мажлисга мурожаатида Россиянинг олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашнинг ўқиш муддати тўрт йилдан олти йилгача бўлган анъанавий базавий тайёргарлигига қайтишни таклиф қилди.