“Тошшаҳартранс” 15 майдан бошлаб пойтахтдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади

“Тошшаҳартранс” 15 майдан бошлаб пойтахтдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади

АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида (марказий почта бўлимларида) амалга оширилади.

 

Маълум қилинишича, жамоат транспортларида электрон тўловлардан қулайроқ фойдаланиш учун АТТО мобил иловаси виртуал карта очиш имкони яратилади. Илова картанинг барча функцияларини бажаради.

 

Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 млндан зиёд транзакция амалга оширилган бўлиб, шунинг 13,8 млни транспорт (5,7 миллиони тариф карталари орқали), 11,4 млни эса банк карталари ҳиссасига тўғри келган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: