Зато, эркаклар билан ҳуқуқ ва эркинликлари бир хил!.. (видео)

Зато, эркаклар билан ҳуқуқ ва эркинликлари бир хил!.. (видео)

Керак бўлса, ортиғи билан бериб қўйибмиз… Меҳнат. Оғир. Шундайликка, шундай ку-я, аммо «дакумент» чатоқ!.. Эр ишлашса ишлаши, оғир меҳнат қилса бу ҳам қилиши, рўзғорни аравасини таёғини бир томонини ушлаб тортиши керак. Чунки иккинчи томондаги таёқ, эркакни қўлидан тортиб олиниб, аёлга берилди. Агар, эркак ҳар иккала таёқни ҳам  тортадиган бўлса жавобгарликка тортилади. Сабаби, аёлни бундай ҳолда камситган бўлиши мумкин.  Агар эркак фақат араванинг ўзига берилган томонидаги тайёқни тортадиган бўлса, арава бир жойда айланиб қолади. Шундай экан, аёлларнинг беда ўришлари, ғишт ташишлари, қурилишларда бетон аралшамаларини кўтаришларини оддий ҳол, деб қабул қилган маъқул… Шунинг учун бўлса керак, мардикор бозорларида ҳам аёллар жуда фаол…

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: