Алишер Қодиров Дубайда салкам 8 млн долларлик кўчмас мулкка эга экани маълум бўлди
Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайдаги Marina Plaza мажмуасидан қиймати 1,9-2 млн доллар бўлган, жами 7,975 млн доллар бўлган тўртта офисга эгалик қилмоқда. 45 ёшли Қодировга нисбатан 2018 йилда Жиноят кодекси 165 ва 168-моддаларининг тўртта банди (товламачилик, такроран ёки хавфли рецидивст томонидан; жуда кўп миқдордаги товламачилик; фирибгарлик; жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва у қидирувга берилганди.
Рашид Қодиров эса 2018 йилда ҳибсга олинган ва 2019 йилдаги суд ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.