Сурхондарёда отиб ўлдирилган айиқ бўйича экологик партия муносабат билдирди
Табиатимизда саноқли қолган жониворлардан яна бири отиб ўлдирилди.
Тўғри, айиқ қўрққанидан одамлар оралаб, югуриб юрибди. Кимгадир тажовуз қилиши мумкин бундай пайтда. Истисно йўқ. Лекин, ақлли ва онгли инсон адашган ҳайвонни зарарсизлантириб, яна табиат қўйнига қўйиб юбориши мумкин эдику!
Қўнғир айиқ табиатимизда саноқлигина қолган. Бутун мамлакат бўйича умумий сони 300 тага ҳам етмайди. Буни максимал сақлаш чораларини кўриш керак.
Олдин ҳам шундай воқеа юзасидан муносабат билдирган эдик. Ёввойи ҳайвонлар яқин яшайдиган тоғли ва тоғолди ҳудудлар бутун республикамиз бўйича нари борса 20 тани ташкил қилади.
Наҳотки, Экология, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиянинг туман бўлимларида мана шундай ҳолатларда ёввойи ҳайвонларни ухлатувчи ускуналар, дори воситаларини ташкил қилиш орқали уларни зарарсизлантириб, табиатга қайтаришни иложи бўлмаса?
Ахир биз замонавий дунёда яшаяпмизку! Масъул давлат идораларидан бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўришларини сўраймиз, – дейилади хабарда.