ТикТок 60 дақиқалик видеоларни юклашни синовдан ўтказди

ТикТок 60 дақиқалик видеоларни юклашни синовдан ўтказди

“ТикТок” айрим бозорлардаги чекланган фойдаланувчилар гуруҳига 60 дақиқагача бўлган видеоларни юклашга рухсат берди, деб ёзади “TechCrunch”.

Компания ушбу хусусиятни кенг оммага тақдим этишни дарҳол режалаштирмаганлигини айтди.

“ТикТок” ишга туширилганда атиги 15 сонияли видеоларни юклашга рухсат берди, бироқ вақт ўтиши билан бу чегара ошди.

2023-йил октабрида хизмат жорий 10 дақиқа ўрнига 15 дақиқа давом этадиган видеоларни юклашни синовдан ўтказаётганини айтди.

2024-йил январида баъзи фойдаланувчилар ярим соатлик видеоларни юклаб олишлари мумкинлигини пайқашган, бироқ компаниянинг ўзи бу маълумотга изоҳ бермаган.

“TechCrunch”нинг таъкидлашича, соатлик чеклов билан “ТикТок” “YouTube” билан янада кўпроқ рақобатлашади.

Нашрнинг фикрича, хизмат муаллифларни ушбу сайтдан узоқлаштиришни режалаштирмоқда.

2022-йилда “YouTube” билан рақобат шароитида ижтимоий тармоқ горизонтал тўлиқ экран режимини синовдан ўтказа бошлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: