Венесуэла музликларсиз қолди

Венесуэла музликларсиз қолди

Хорижий ОАВ манбаларига кўра, ўтган асрда мамлакатда 6 та музлик йўқолган. Охиргиси, Ла Корона деб ҳам аталадиган Гумбольдт музлиги статик муз майдони сифатида тан олинган, бироқ у ҳам икки гектаргача қисқарган, деб ёзади АЗЕРТАДЖ.

AccuWeather портали келтирган тадқиқотларда иқлим ўзгариши музликларнинг эришига асосий сабаб сифатида кўрсатилган. 2020 йилги тадқиқотга кўра, 1952 ва 2019 йиллар оралиғида Венесуэла музликлари майдони 98 фоизга қисқарган. 1998 йилда музликларнинг чекиниши энг юқори чўққига чиқди.

Айни пайтда Венесуэла музликларсиз дунёдаги биринчи давлатга айланди.

Венесуэла расмийлари музликларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, хусусан, бунинг учун турли усуллардан фойдаланишди. Бироқ, бу иш бермади, иқлимшунослар ҳатто мамлакат ҳукуматини атроф-муҳитни ифлослантиришда айбладилар.

Мутахассисларнинг фикрича, 2100 йилга бориб дунё музликларининг 20-80 фоизи йўқолиши мумкин. Бу экотизимларга ҳам, одамларга ҳам таъсир қилади: денгиз сатҳи кўтарилади, иқлим ўзгаради ва маданий мерослар зарар кўради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: