БМТ террорчи ташкилотга айландими?

БМТ террорчи ташкилотга айландими?

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан интервьюда БМТ жаҳон ташкилотини «террорчи ташкилот» деб атади.

Эрдан чоршанба куни Исроил армияси радиосига берган интервьюсида «БМТ ҳақиқатда ХАМАС билан ҳамкорлик қила бошлаганини, бундан ташқари, террорчи ташкилотга айланганини» айтди.

Исроил ва БМТ ўртасидаги муносабатлар Ғазодаги уруш пайтида вайрон бўлган анклавдаги гуманитар инқироз юзасидан ўзаро айбловлар туфайли кескин ёмонлашди.

БМТ Бош котиби Гутерриш бир неча бор Исроилни ёрдам ходимларига қилинган ҳужумларда қоралаб, Ғазо болалар учун «қабристон»га айланиб бораётганидан огоҳлантирди ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: