Илан Шор Россия паспортини олди
Молдова сиёсатчиси, тадбиркор ва Исроил фуқароси Илан Шор Россия фуқаролигини олди. Бу ҳақда у блогер Стас Василевга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Шор, шунингдек, Исроил фуқаролигидан воз кечиш нияти йўқлигини таъкидлаб, Исроил унинг ватани эканлигини ва бу мамлакатни ёқтиришини айтди. «Мен доимо Россияда эмасман, мен айланиб юраман, шунинг учун турли мамлакатларга учишдан хурсанд бўламан», дея қўшимча қилди тадбиркор.
Шор 2024 йилнинг январида Россия фуқаролигини олди, деди Интерполнинг Молдова бўлими раҳбари, деб хабар беради ТВР Молдова.
Март ойида Молдова Миллий партияси Шорни Молдова Республикаси фуқаролигидан маҳрум қилиш тўғрисида петисия юборган. Хабар қилинишича, президент Майя Санду петицияни кўриб чиқади, аммо қарор ҳали маълум эмас.