Хитой бензин ва дизель ёқилғиси нархини пасайтирди

Хитой бензин ва дизель ёқилғиси нархини пасайтирди

Жаҳон бозорида нефть нархларининг ўзгариши муносабати билан пайшанба кунидан бошлаб Хитойда бензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари пасаяди. Бу ҳақда чоршанба куни Хитой Халқ Республикаси тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси хабар берди.

“Бензин ва дизель нархи мос равишда тоннасига 235 юанга (тахминан 33 доллар) ва 225 юанга тушади”, – дея хабар берди Синьхуа агентлиги Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитасига таяниб.

Мамлакатда амалдаги нарх белгилаш механизмига кўра, нефть маҳсулотлари нархи хом нефтнинг жаҳон нархининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тузатилади.

Қўмита Хитойнинг учта етакчи нефть компанияси – China National Petroleum Corporation, China Petrochemical Corporation ва China National Offshore Oil Corporation ва бошқа нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бозор таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун нефть маҳсулотларини тўғри ишлаб чиқариш ва ташишни ташкил этишни талаб қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: