Европа Иттифоқи бир қатор рус оммавий ахборот воситаларини трансляция қилишни тақиқлади
Европа Иттифоқи ўз ҳудудида “РИА Новости”, “Известия”, “Российская газета” ва “Voice of Europe” радиоэшиттиришларини тақиқлади.
Буни Европа Иттифоқи кенгашининг эълон қилинган баёноти тасдиқлайди.
Ҳужжатда айтилишича, бу оммавий ахборот воситалари «Россиянинг Украинага қарши ташвиқоти ва тажовузкорлигини тарқатади ва қўллаб-қувватлайди». Шунинг учун Европа Иттифоқи вакиллари чекловлар ҳақида қарор қабул қилишди.
Баёнотда қайд этилишича, ОАВ фақат эшиттириш билан чекланади. Оммавий ахборот воситалари журналистлари Европа Иттифоқида фаолиятини давом эттиришлари мумкин бўлади.