Зеленский фронтдаги вазият туфайли хорижий ташрифлар бекор қилинганини тасдиқлади

Зеленский фронтдаги вазият туфайли хорижий ташрифлар бекор қилинганини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский фронтдаги вазият туфайли хорижий ташрифлар бекор қилинганини тасдиқлади.

Украина раҳбари Португалия бош вазири Луиш Монтенегру билан телефон орқали мулоқот қилганини ва унга фронтдаги вазият ва «Россиянинг урушни кенгайтиришга уринишлари» ҳақида маълумот берганини айтди.

«Мен Португалия бош вазири Луиш Монтенегру билан гаплашдим ва унга фронтдаги вазият ва Россиянинг урушни кенгайтиришга уринишлари ҳақида маълумот бердим. Энди бор эътибор ҳозирги мудофаа амалиётларимиз ва ҳарбийлар билан алоқаларимизга қаратилмоқда, бу эса барча хорижий ташрифларни кейинга қолдириш заруратини келтириб чиқарди», — деб ёзди Зеленский Телеграмъда.

Давлат раҳбари Португалия Бош вазири билан «адолатли дунёни тиклаш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин бўлган» тинчлик саммитини батафсил муҳокама қилганини таъкидлади.

Зеленский Португалия бош вазирига саммитда иштирок этишини тасдиқлагани ва унинг мамлакати ушбу тадбирни максимал даражада халқаро қўллаб-қувватлаш учун ўз алоқаларидан фойдаланишига ишонтиргани учун миннатдорлик билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: