Toshiba 4 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Toshiba 4 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Япониянинг электроника ишлаб чиқарувчиси Toshiba 4 минг ходимини ишдан бўшатади, бу мамлакатдаги ишчи кучининг 6 фоизини ташкил қилади.

 

Компания молиявий йўқотишлар туфайли қайта тузилма ўтказиш ва ходимлар сонини қисқартиришга қарор қилганини маълум қилди. Қисқартиришлар ноябргача амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Toshiba бош ижрочи директори Таро Шимада ишдан бўшатишни «оғриқли қарор» деб атади. «Бу Toshiba яна 100 йил яшаши учун зарур», деди у.

 

Шу билан бирга, Шимада раҳбарият компаниянинг ўсишига қайтадан эришиш ниятида эканлигига ишонтирди.

 

«Биз Toshiba’нинг энг яхши версиясини ҳаётга татбиқ этишга 100 фоиз тайёрмиз», деди япон компанияси раҳбари.

 

Toshiba ўз акциядорлари ресурсларини инфратузилма, энергия ва рақамлаштириш каби ривожланиш соҳаларига қаратади. Компания шўба корхоналарни бирлаштириш орқали кераксиз операцияларни камайтиришни режалаштирмоқда.

 

Япониялик электроника ишлаб чиқарувчиси аввалроқ 2023-молия йилида 74,8 миллиард иен (481 миллион доллар) миқдорида соф зарар кўрганини эълон қилган, бу 2023 йилнинг апрелидан 2024 йилнинг мартигача бўлган даврни қамраб олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: