«Чирчиқ» дарёсининг аҳолиига хавф солиб турган қисми тозаланди
«Чирчиқ» дарёсининг ўзанини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ишчи гуруҳи раҳбарлигида Тошкент вилояти ФВДТ таркибига кирувчи корхона, ташкилотлар иштирокида Қуйичирчиқ тумани «Абай» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Чирчиқ» дарёсининг аҳоли хонадонларига хавф солиб турган қисмида сел оқимлари ва тошқин сувларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш мақсадида, ўзанини тозалаш ва қирғоқларини шпора қилиш йўли билан мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, куни кеча ушбу ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев мутасаддилар иштирокида ўрганиш ишларини олиб бориб, тегишли кўрсатмалар берган эди.
Ушбу аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тадбирларга 2 та эксковатор, 2 та бульдозер, 2 та юклагич (погрузчек) 30 дан ошиқ юк ташиш техникалари ҳамда 100 дан ошиқ шахсий таркиб жалб этилган.