Эроннинг БМТдаги доимий вакили: Теҳрон Уммонда Вашингтон билан музокара олиб бормоқда

Эроннинг БМТдаги доимий вакили: Теҳрон Уммонда Вашингтон билан музокара олиб бормоқда

Эрон Уммонда АҚШ вакиллари билан билвосита музокаралар олиб бормоқда, бу давом этаётган жараён.

 

Бу ҳақда Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний маълум қилди.

 

“Музокаралар давом этмоқда, бу музокаралар биринчиси эмас ва охиргиси ҳам бўлмайди”, деди дипломат.

 

Билвосита музокаралар шуни англатадики, Эрон ва Америка дипломатлари воситачилар орқали – бу ҳолда Уммон вакиллари орқали мулоқот қилишади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: