Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида музокаралар яна тўхтатилди
Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида асирларни алмашиш бўйича музокаралар томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли тўхтатилди.
Бу ҳақда Каn телерадиокомпанияси манбаларига таяниб хабар бермоқда
Каn’нинг музокараларда иштирок этган суҳбатдошларига кўра, воситачилар – Миср ва Қатарнинг асосий шарти исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш эвазига урушни тугатиш бўлган. Шу билан бирга, томонларнинг позициялари “урушнинг тугаши” атамаси ва ҲАМАС озод қилишни талаб қилиши мумкин бўлган гуруҳ аъзолари масалаларида катта фарқ қилган.