Яна бир давлат Эрон президентининг вертолётини қидиришга қўшилди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/05/izobrajenie_2024-05-19_231154745.jpg)
Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий мамлакат Ички ишлар вазирлигига Озарбайжон билан чегара яқинида қаттиқ қўнишни амалга оширган Эрон президенти Иброҳим Раиси вертолётини қидиришда ёрдам беришни буюрди. Бу ҳақда Ироқнинг INA агентлиги хабар берди .
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат раҳбари «ички ишлар вазири ва Ироқ Қизил ярим ой жамияти раҳбарига Эрон президентининг вертолётини қидиришда ёрдам бериш учун барча имкониятларни тақдим этишни топширган».