Россия ТИВ фуқароларга Афғонистондан қочишни тавсия қилди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига Афғонистонга боришдан тийилишни қатъий тавсия қилди. Вазирлик бунга сабаб сифатида мамлакатдаги нотинч вазият ва хорижлик сайёҳларга уюштирилган ҳужумларни кўрсатди.
«Афғонистондаги хавфсизлик бўйича ўта оғир вазият давом этаётгани фонида Россия ТИВ Россия фуқароларига ушбу мамлакатга шахсий, жумладан, туризм мақсадида ташриф буюришдан тийилишларини қатъий тавсия қилади», дейилади ТИВ сайтида.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, 17 май куни Афғонистоннинг Бомиён шаҳридаги бозорда отишма содир бўлган, натижада уч Испания фуқароси ҳалок бўлган. Европадан келган яна 4 нафар хорижлик сайёҳ жароҳат олди.