“Кино — келажакнинг нурли йўли” форуми ўтказилади

“Кино — келажакнинг нурли йўли” форуми ўтказилади

Тадбир эртага, Миллий кино санъати саройида соат 15:00 да бошланади.
22 май куни Миллий кино санъати саройида Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан “Кино — келажакнинг нурли йўли” форуми ташкил этилади.

 

Унда Агентлик ва тизим ташкилотлари, Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбар-ходимлари, таниқли киноижодкорлар ва ОАВ вакиллари, жамоатчилик фаоллари иштирок этади.

 

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миллий кино санъати саройи (Киночилар уйи)га ташрифлари, киноижодкорлар билан учрашувлари давомида кинематография соҳасини янада ривожлантириш бўйича берилган топшириқларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

 

Форум давомида, шунингдек, Миллий кинематография соҳасида эришилган натижалар ва келгуси режалар ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, “Тирик тарих” туркумида яратиладиган тарихий-биографик лойиҳалар дастури тақдимоти бўлиб ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: