Мия фаолияти учун фойдали бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг
Ёнғоқ ва донли маҳсулотларда когнитив қобилиятларни яхшилайдиган Э витамини бисёр бўлади
Авокадо қон айланишини яхшилайдиган монотўйинган ёғларнинг кони. Қолаверса, ушбу маҳсулот қон босимини пасайтириб, мия саломат бўлишига ҳисса қўшади.
Лавлаги саратондан ҳимоя қиладиган антиоксидантлар ва мия қон айланишини яхшилайдиган нитратларни ўз ичига олади.
Черникада антиоксидант, C ва К витамини, шунингдек, клетчаткалар мўл бўлади. Таркибида галлат кислотаси кўп бўлгани сабаб ҳам ушбу маҳсулот мияни стресслардан ҳимоя қилади.