Нигерияда 40 киши қуролли ҳужум қурбони бўлди

Нигерияда 40 киши қуролли ҳужум қурбони бўлди

Нигерияда, марказий Плато штатида содир бўлган икки хил қуролли ҳужумда камида 40 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Ауду Умма маҳаллий ҳокимият вакили хабар берди.

 

Воқеа Вас тоғ-кон саноати ҳудудида содир бўлган.

 

Шунингдек, кўплаб жароҳатлар ҳақида хабар берилган.

 

Жангарилар Компани Зурак ва Бандалала қишлоқларига ҳужум қилган.

 

Ҳужум чоғида ўнлаб одамлар ўғирлаб кетилгани айтилмоқда.

 

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

 

Нигериянинг Плато штатида чорвадорлар ва деҳқонлар ўртасида тез-тез қуролли тўқнашувлар содир бўлади. Жорий йил бошидан бери камида 150 киши, жумладан, болалар ва аёллар тўқнашувлар қурбонига айланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: