Ўзбекистонга туркман ҳайдовчилари киритилмаяпти

Ўзбекистонга туркман ҳайдовчилари киритилмаяпти

Туркманистон-Ўзбекистон чегарасида Туркманистон фуқароси бўлган ҳайдовчиларга чегарадан ўтиш учун зарур бўлган виза берилмаяпти.

Маълум қилинишича, апрель ойининг ўрталарида туркманистонлик ҳайдовчилар виза берилмаётганлигидан шикоят қилишган. Ўшанда чекловлар Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги “Фарап” автомобиль ўтказиш пункти ҳудудида юзлаб юк машиналарининг турнақатор навбатларини келтириб чиқарган.

Апрел ойининг ўрталарида виза бермаслик ҳақидаги шикоятлар пайдо бўла бошлади. Чекловлар Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги “Фарап” автомобил ўтказиш пункти ҳудудида юзлаб юк машиналарининг навбатларини келтириб чиқарган.

LogiStan таҳририяти чегарадаги мавжуд вазиятга ойдинлик киритишича, Ўзбекистон ҳали ҳам туркман ҳайдовчиларига виза бермасликда давом этмоқда. Қайд этилишича, Ашхобод ва Тошкент музокаралари олиб борилмоқда, аммо айни дамда дипломатлар келишувга эриша олишмаган. Таъқиқ фақат Туркманистон фуқаролигига эга ҳайдовчиларга амал қилмоқда. Бошқа мамлакатларнинг ташувчилари эса одатдагидек визалар олмоқда.

Ўзбекистон расмийлари туркман ва ўзбек авиаташувчилари учун ҳужжатларни расмийлаштиришда шартлар номутаносиблигидан норозилик билдиришган.

Нашрнинг қайд этишича, Туркманистондаги ўзбек ҳайдовчиларидан ўртача 700-900 доллар, Ўзбекистондаги туркман ҳайдовчиларидан эса 200 доллар ундирилади. Туркман суғуртасини расмийлаштириш — 100 доллар, Ўзбекистон суғуртаси эса 15 доллар. Туркманистонда янги CМР бланкасини тўлдириш 200 доллар, маршрут харитаси — 200 доллар, GPS қурилмаси — 20 доллар ва ҳоказо. Ўзбекистонда бундай тўловлар олинмайди.

Туркманистонда ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун тартиб-таомилларни соддалаштириш масаласи 2024 йил апрел ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган музокаралар натижасида ҳал этилиши режалаштирилган эди. Мавзу кўп йиллар давомида муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатлар тайёр бўлиб, имзолашга келганида Туркманистон делегацияси буни рад этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: