Тошкентда юк машинаси ва йўловчи автобус тўқнашди

Тошкентда юк машинаси ва йўловчи автобус тўқнашди

Ичида йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашган юк машинаси ағдарилиб кетди.

Жорий йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юк машинаси ва йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартранс» АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видехабарга кўра, юк машина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида орқа томон ҳаракатланаётган вақтда «Тошшаҳартранс» АЖга тегишли йўловчи автобус билан тўқнашган. Оқибатда, юк машинаси ағдарилиб кетган.

Автобус ҳайдовчиси айтишича, автобус ичида йўловчилар ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Айни кунда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: