Баҳрайн қироли Москвага борди

Баҳрайн қироли Москвага борди

Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа расмий ташриф билан Россияга келди.

У 23 май куни Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиши хабар қилинган. Томонлар савдо-иқтисодий, энергетика ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Йиғилиш якунида ҳужжатлар имзоланади.

Қирол Ҳамад бин Исо Ал Халифа Россия раҳбари билан халқаро ва минтақавий кун тартибини, шунингдек, 16 май куни Манамада бўлиб ўтган Араб Лигасининг 33-саммити якунларини муҳокама қилмоқчи.

Баҳрайн қироли Россияга ташрифидан кейин Хитойга бориш ниятида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: