Жанубий Корея, Хитой ва Япония уч томонлама саммит ўтказади

Жанубий Корея, Хитой ва Япония уч томонлама саммит ўтказади

26-27 май кунлари Сеулда Жанубий Корея, Хитой ва Япония сўнгги 4 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи уч томонлама саммитини ўтказади. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Жанубий Корея президенти Юн Сёк Ёл 26 май куни Хитой бош вазири Ли Цян ва Япония бош вазири Фумио Кисида билан алоҳида икки томонлама музокаралар ўтказади, сўнгра 27 май куни саммит бўлиб ўтади.

Бу Осиё давлатларининг 2019 йил декабридан бери COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган танаффус ва тарихий келишмовчиликлар туфайли Сеул ва Токио ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан кейин биринчи уч томонлама саммитдир, деб ёзди агентлик.

Дўстларингизга ҳам юборинг: