Пашинян: «Тарихий Арманистон»ни қидиришни тўхтатишимиз керак

Пашинян: «Тарихий Арманистон»ни қидиришни тўхтатишимиз керак

Арманистон бош вазири Никол Пашинян «тарихий Арманистон»ни қидиришни тўхтатиши кераклигини айтди. Ҳозирда Арманистон арманлар яшайдиган 29 минг 743 квадрат километр ердан иборат.

 

Арманистон Миллий Ассамблеяси депутатларининг саволларига жавоб берар экан, Бош вазир Пашинян уларда бошқарув соҳасида ўзаро тушуниш бўйича улкан муаммолар борлигини, бу муаммоларни ўз вақтида ва тўғри йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлади. У муаммоларни ҳал қилиш учун ҳаракат қилаётганини айтди.

 

Пашинян муаммоларни ҳал қилиш йўлини кўрсата оладиган давлат қараши ва тушунчасини ярата олмаганини ва бу алоҳида шахсларнинг муносабатида намоён бўлаётганини қўшимча қилди.

 

Арманистон бош вазири таъкидлаганидек, 1991 йилда унинг мамлакати мустақилликка эришганида, 20 йилдан кейин бўладиган дастурни ишлаб чиқишнинг иложи бўлмаган.

 

Бу муаммо ҳамон давом этаётганини ва Арманистонни реал кўриш зарурлигини таъкидлаган Пашинян, Арманистон ижтимоий психологиясидаги энг муҳим масалалардан бири «йўқолган Арманистонни излаш» эканини айтди. Пашинян сўзларини қуйидагича давом эттирди:

 

“Ватанни ватан ичидан қидирамиз. Бизнинг сиёсий хабаримиз шу. Ҳурматли фуқаролар, Арманистон Республикасининг азиз фуқаролари, биз «тарихий Арманистон»ни қидиришни тўхтатишимиз керак, чунки биз бу ватанни топдик. Бу ватани Арманистон Республикасидир, у 29 743 квадрат километр суверен ҳудудни ўз ичига олади.

 

Арманистон бош вазири иккинчи муҳим масала – ҳуқуқий муносабатлар тартибининг асоси бўлган конституция эканлигини ва конституциявий ислоҳотлар давлат доирасида халқнинг турмуш шароитини ўзи белгилаш тамойилига асосланиши кераклигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: