Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтиради

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтиради

Эронга қарши санкциялар рўйхати Европа Иттифоқи томонидан кенгайтирилади.
Бу ҳақда «Реутерс» манбаларга таяниб маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи давлатлари 10 та юридик ва жисмоний шахсларни санкциялар рўйхатига киритишга келишиб олган.

Санкциялар жорий этилишининг аниқ санаси ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Европа Иттифоқи кенгаши йиғилишидан сўнг иттифоқ мамлакатлари Эроннинг ракета ва учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарувчиларига нисбатан санкцияларни кенгайтириш бўйича сиёсий келишувга эришган эди. Бу қарор Европа Иттифоқи кенгаши томонидан расмийлаштирилгач, Брюссел Теҳронга қарши янги санкциялар жорий қилиши мумкин бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: