Россия Болтиқ денгизидаги чегараларни ўзгартиришни таклиф қилди
Россия Мудофаа вазирлиги ҳудудий сувларнинг кенглиги ўлчанадиган нуқталар рўйхатини янгилаш орқали Россиянинг Болтиқ денгизидаги чегараларини ўзгартиришни таклиф қилди. Бундай ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари расмий порталида пайдо бўлди ва бир неча соатдан кейин у ердан ғойиб бўлди.
“Путин Швециянинг Готланд оролига кўз тикиб турибди. Россия Федерациясининг амбициялари хавотирли. Агар Путин Готландга бостириб кирса, НАТО давлатларига денгиздан таҳдид сола олади» — дея изоҳ берди Швеция Қуролли кучлари бош қўмондони Микаэл Бюден.
Финляндия Россияни БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясига риоя қилишга чақирди.
«Биз Россияни “Халқаро денгиз ҳуқуқи” конвенцияси иштирокчиси сифатида шунга мувофиқ ҳаракат қилади деб ўйлаймиз», — дея муносабат билдирди Финляндия Ташқи ишлар вазири Элина Валтонен.