Байден Швейцариядаги саммитда қатнашмаслиги мумкин

Байден Швейцариядаги саммитда қатнашмаслиги мумкин

АҚШ президенти Жо Байден бир вақтнинг ўзида Калифорнияда бўлиб ўтадиган маблағ йиғиш тадбири туфайли келаси ой Швейцарияда ўтказиладиган Украина бўйича глобал тинчлик саммитини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда 23 май, пайшанба куни манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди.

 

Уларнинг айтишича, Америка етакчиси G7 етакчилари йиғилишида иштирок этиш учун Италияга учади, бироқ 15 июн куни Лос-Анжелесга ўзининг қайта сайланиш кампанияси учун маблағ йиғиш тадбирида қатнашиш учун йўл олади. Тадбирда Байден билан бирга Голливуд актёрлари Жорж Клуни ва Жулия Робертс, шунингдек, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва телебошловчи Жимми Киммел иштирок этиши кутилмоқда.

 

Ўтган ойда Трамп маблағ йиғиш бўйича илк бор Байдендан ўзиб кетди ва 76 миллион долларгача етди.

 

Агентлик суҳбатдошларига кўра, тинчлик саммитида АҚШ вице-президенти Камала Харрис ҳам бўлмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Украина бўйича глобал тинчлик саммити 15-16 июн кунлари Люцерн яқинида жойлашган Бюргеншток курортида бўлиб ўтади. Анжуманда 100 га яқин давлат иштирок этиши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: