Исроил Мадримов: “Вақти келди деб, ўйлайман”

Исроил Мадримов: “Вақти келди деб, ўйлайман”

Жаҳон чемпиони Исроил Мадримов Теренс Кроуфoрд билан жанг қилишга ҳали эрта дейдиганларга жавоб берди.

 

“Ҳали эрта эди, дейдиганлар бор. Бунақа имконият яна бўладими, йўқми? Бундай жангни кўпчилик хоҳлайди. Лекин имконият бўлмайди, тўғри келмайди. Бизда ҳозир шундай имконият бор. Бундан фақат фойдаланиш керак. Эрта-кеч деган гап керак эмас. Ин Ша Аллоҳ, вақти келди деб, ўйлайман. Қолгани Аллоҳдан” , – деди Мадримов.

 

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 3 август куни АҚШда ўз камарини P4P рейтинги етакчиларидан бири америкалик Теренс Кроуфордга қарши ўтказади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: