Рус компанияси Андижонда қуёш панелли электр станциясини қуради

Рус компанияси Андижонда қуёш панелли электр станциясини қуради

Андижон вилоят ҳокими Москвада манфаатли келишувларни имзоламоқда.

Андижон вилояти ҳокими “Зарубежнефть” АЖнинг Москва шаҳридаги бош офисида компания бош директори Сергей Кудряшов билан учрашди.

 

Учрашувда Андижон вилоятида қиймати 100 миллион доллар бўлган (1-босқичда 18 мегаватт, 18 миллион доллар) 2024-2026 йилларда жами 100 мегаватт қувватга эга қуёш панелли электро станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзоладилар.

 

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими шу ернинг ўзида “Росатом” давлат корпорациясининг “Специальная энергия” шўъба корхонаси ва “Зарубежнефть” АЖ билан қиймати 100 миллион долларлик маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича корхона раҳбарияти билан музокараларни якунлаб, уч томонлама шартнома имзолади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: