Энди енгил жароҳат етказганлар жиноий жавобгарликка тортилмайди

Энди енгил жароҳат етказганлар жиноий жавобгарликка тортилмайди

Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгаришга кўра, эндиликда соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш таклиф қилинмоқда. Ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: