Испания Исроилдан Халқаро суд қарорини зудлик билан бажарилишини кутмоқда

Испания Исроилдан Халқаро суд қарорини зудлик билан бажарилишини кутмоқда

Испания Исроилдан Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётни тўхтатиш ва гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Рафаҳ чегара пунктининг зудлик билан очилишини назарда тутувчи Халқаро суд қарорини зудлик билан бажарилишини кутмоқда.

 

Бу ҳақда Испания Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хосе Мануэл Албарес маълум қилди.

 

«Халқаро суд БМТ тузилмаси, шунинг учун унинг қарори ҳамма учун мажбурийдир. Биз барча томонлар уни қатъий бажаришини кутамиз», — дея таъкидлади Албарес.

Дўстларингизга ҳам юборинг: